O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан партиянинг асосий бўғини бўлган бошланғич партия ташкилоти ишларини янада жонлантириш, электоратимиз сафларини янада кенгайтириш, партиянинг ғоявий мақсад ва дастурларини тарғибот этиш мақсадида яқиндагина ўз ишини бошлаган “Hamkor pro export” МЧЖга саёҳат ташкил этилди. Бу ҳақида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши партия фаоли Асқар Умирбеков дея хабар қилди.
Мақсад эса ушбу тадбиркорлик субъекти фаолияти билан яқиндан танишиш, партиянинг бугунги кунда олиб бораётган ишларини тушунтириш, тадбиркорлар учун давлатимиз томонидан яратилатёган шароитлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамиятини тушунтириш масалалари муҳокама қилинди.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 19 минг 937 нафар сафдошларимиз 815 та қуйи бўғинга бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормақда деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов.
Партиямиз электорати ҳам тадбиркор ва фермерлар бўлиб, уларнинг манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Шу боис ҳам аксарият аъзоларимизни электоратимиздан кўпайтириш кераклигини таъкидлаб ўтди. Нукус шаҳрида яқиндагина ўз ишини бошлаган “Hamkor pro export” масъулияти чекланган жамияти қошида янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди ва гувоҳнома топширилди. Мазкур жамият бугунги кунда уй ва офислар учун алюмин ва пластикдан дераза ва эшиклар, ташқи девор учун махсус деразалар, МДФ эшикларини ишлаб чиқариш билан шуғилланади. Партия ходимлари корхонанинг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, партияга аъзо бўлган ишчи ходимларга партия гувоҳномаларини топширишди.
Сахибжамал Есемуратова