O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Асем Сиримбетова.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP фракцияси аъзолари, Қорақлпоғистон Республикаси Ишки ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Автомобиль йўлларини фойдаланиш ҳудудий бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш комитети, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов очди ва олиб борди.
Асосан йиғилишда фракциянинг йиллик иш-режасига мувофиқ олиб борилган ишлар таҳлили, депутатлик гуруҳи ишларини янада жонлантириш, келгуси 2019 йили бўлиб ўтадиган сайловларга ҳозирдан тайёргарлик ишларини кўриш, тегишли вазирлик ва идораларнинг 2018 йил давомида олиб борган ишлари бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиш масалалалари муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масала бўйича Республикамиз миқиёсида 2018 йилда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш мақсадида олиб борилган ишлар таҳлили, шаҳримиздаги ишки йўлларнинг шаҳар ва қишлоқлар маҳалла орасидан ўтувчи йўлларнинг тармоғини кенгайтириш ва яхшилиш бўйича жорий йили амалга оширилган ишлар сарҳисоби, бўш турган объектларни хусусийлаштириш бўйича қилинган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 6 ноябрьдаги қарорининг бажарилиши ва 2018-2020 йилларда чорвашилик ва паррандачиликни ривожлантириш дастури бўйича 250 та лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилгани бўйича қилинган ишлар ва аҳолининг саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида 2017 йил 16 март кунги “Шошилинч тиббий тез ёрдамни янада жадаллаштириш” фармонининг Республикамизда бажарилишини таъминлаш мақсадида қилинган ишларнинг ҳисоботлари тингланди.
Айни пайтда давлатимиз томонидан тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қатор қарор ва фармонлар қабул қилиниб, бу борада давлат идораларига ҳам бир қанча вазифалар юкланди деди – Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Н.Қалжанов.
Бу борада қўмитамиз томонидан фойдаланилмай турган давлат кўчмас мулк объектларини аниқлаш, уларни хусусийлаштириб тадбиркорларга бериш ва шу орқали товар ишлаб чиқариш кўламини янада кенгайтириш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шақобчаларини кўпайтиришда самарали ишлар олиб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Жорий йилнинг бошидан шу кунга қадар давлат мулки бўлган 47 та объект 27,8 млрд сўмлик инвестиция киритиш ва 592 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан тадбиркорларга сотилганлигини қайд этди.
Йиғилиш давомида юқорида қайд этилган масалалар бўйича депутатлар ўз фикр-мулоҳозаларини билдириб ўтди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сахибжамал Есемуратова