Олма ва шоколадБулар бирга истеъмол қилинса, организм учун фойдали бўлган антиоксидантни икки ҳиссага кўпайтиради. У терининг ёш кўринишини сақлаб қолашга, бош мия ва юрак қон-томирлари тизимини яхшилашга ёрдамлашади.
Сули ёрмаси ва апельсин шарбатиСули ёрмаси билан янги тайёрланган апельсин шарбати фенолларга бой бўлиб, у овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилаб, ёғ ажратиб чиқарувчи безларнинг фаолиятини тартибга солади.
Помидор ва жигарЖигар темир элементига бой. У С витаминига бой помидор билан бирга истеъмол қилинса табиий қуввати ортади.
Петрушка ва лимонЖига рва помидордагидек петрушка таркибидаги темир элементининг организмга яхши ҳазм бўлишига лимоннинг фойдаси жуда кўп.
Айрон ва кўкатларАйрон таркибидаги кальций ошқозон фаолиятини яхшилаб, ичакдаги микрофлораларни тартибга солади. Витаминларга бой бўлган кўкатлар эса кальцийни ҳазм қилишга ёрдамлашади.
Исмалоқ ва авокадоИсмалоқ А витаминига бой. Аммо, унинг таъсир этиш даражасини яхшилаш учун ўсимлик ёғи керак бўлади. Авокадо таркибида исмалоқнинг таъсир даражасини яхшилайдиган витанлар сероб.
Кўк чой ва лимонТиббиёт ходимлари кўк чойга бир тилик лимон солиб ичишни маслаҳат беради. Ушбу бирикма организм учун максимал фойдалидир. Кўк чой таркибидаги аскорбин кислотаси қантли диабетга қарши фойдали ҳисобланиб, юрак қон-томирлари, рак касалликларининг олдини олади.
Сахибжамал Есемуратова.