«Китоб – ақлига ҳақи сўрамайдиган энг яхши хазина» деган эди туркий халқларнинг машҳур мутафаккири, шоир Алишер Навоий. Қайси замонда яшасангиз ҳам китоб ўз аҳамиятини йўқотмайди. Китоб – юксалиш сари йўналтиради. Замон ривожланиб, канчадан-қанча етук техника, технологиялар яратилмоқда. Аммо, улар китобнинг ўрнини боса олмайди. Китоб ўқиган одамнинг йўли ҳамиша ёруғ бўлади. Қуйида биз китоб ўқишнинг 7 фойдали томони ҳақида айтиб ўтишни маъқул деб топдик.
1) Китоб ўқиш – атроф муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади.
2) Китоб ўқиш – ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради. Яъни, кўп китоб ўқиган одамнинг ёдда тутиш даражаси яхши, тез ўйлаб, тез хулоса чиқарадиган бўлади.
3) Китоб ўқиш – талқин қилиш, анализ ясашга ва шахсий фикрнинг шаклланишига йўналтиради.
4) Китоб ўқиш – кўпгина ютуқ ва муваффақиятларга асос бўлади.
5) Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради.
6) Китоб ўқиш – сўз бойлигини ва саводхонлик даражасини оширади.
7) Китоб ўқиш – одамдаги яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.
Ислам Матеков.