Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль кунги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги №633-сонли қарори билан энергия ресурслари нархи оширилди.
Унга кўра, 15 августдан бошлаб:
- электр энергия бўйича аҳоли учун - 295 сўм (олдин 250 сўм эди);
- табиий газ бўйича аҳоли учун - 380 сўм (олдин 320 сўм эди) этиб белгиланди.
Агарда жорий йилнинг
15 август санасигача электр энергия ва табиий газ учун ҳозирда мавжуд қарздорликни ҳамда олдиндан тўловни амалга оширсангиз, эски нарх-наво бўйича ҳисоб китоб қилинади ва табиийки маблағингизни тежаган бўласиз.
Шундай экан, энергия ресурслари учун тўловларни 15 август кунига қадар амалга оширинг ҳамда маблағингизни тежаб қолинг!
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республкикаси Бошқармаси матбуот хизмати.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz