Ўзбекистон тарихидаги Осиё ўйинларида биринчи медальни олган қорақалпоқ боксчиси (видео)
Алишер Ауезбаев – ўз вақтида «нокаутчи» бўлган қорақалпоқ йигити. Алишер Ауезбаевнинг мамлакатимиз спорт тарихидаги ўрни беқиёсдир.
Сабаби, у Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини эълон қилгандан сўнг 1994 йили мустақил давлат сифатида биринчи марта иштирок этаётган Япониянинг Хиросима шаҳридаги XII Осиё ўйинларида жамоанинг дастлабки олтин медалини қўлга киритиб, қорақалпоқ йигитларининг куч-қудратини дунёга кўрсатиб қўйди. 1994 йил 7 октябрь куни Алишер Ауезбаев 91 килограммгача бўлган вазн тоифасида чорак финалда рақиби – Непал давлатидан Радж Капур Тапалияни нокаутга учратади. Ярим финалда эса хитойлик Хианг Таони очколар ҳисобида енгиб, финалга йўлланма олади. Финалда Алишер Ауезбаев ўз қудратини тўла намоён эта олди. Рақиби Саудия Арабистонидан Юсуф Хавсавини нокаутга учратиб, олтин медаль эгасига айланади.
Алишер Ауезбаевнинг ғалабаси Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида иштирок этаётган дастлабки халқаро мусобақасидаги дастлабки олтин медали эди. Шундай даражага қорақалпоғистонлик Алишер Ауезбаевнинг лойиқ бўлгани сиз ва бизнинг фаҳримиздир. Қуйида сиз Алишер Ауезбаевнинг мардлигига бағишланган клипни томоша қилишингиз мумкин.
Өзбекстан Республикасы Конституциясында Билимлендириў шөлкемлери аймағында ҳәм аудиторияларында телефонлардан пайдаланыў тәртиби белгиленген.
Билимлендириў шөлкемине келгенде