Telegram karinform

Маданият

  • 20.08.2017 10:36
  • 2002

Осиёдаги энг қиммат поезд қайси давлатда?



Осиёдаги энг қиммат поезд «Экспресс махараджа» деб аталиб, у камбағаллар кўп ҳисобланган Ҳиндистонда фаолият олиб боради. Бу поезднинг қатнови 2010 йилдан амалга оширилган бўлиб, у Ҳиндистоннинг ҳамма жойига саёҳат қилади. Поезд саккиз кун давомида Ҳиндистонни айланиб чиқади. Йўловчилар шу пайт давомида Ҳинд юрти билан тўлиқ танишиб чиқади.



Поезднинг энг арзон чиптасининг баҳоси 800 доллар. Қиммат чиптасининг баҳоси эса 2500 долларни ташкил этади. Бунинг нимаси қиммат экан, бундан ҳам қиммат поездлар бор-ку, дея ўйлаган бўлсангиз адашасиз. Чунки, бу поезднинг ҳар соатига шундай ҳақ тўлаш керак бўлади.



«Экспресс махараджа» поезди 24 вагондан иборат. Икки вагон тўлиқ ресторан, бир вагон ичимликлар ичиладиган бар кўринишида ишланган бўлиб, поездда автоуловларни, шунингдек, оғир юкларни олиб юрадиган махсус вагонлар ҳам бор. Поезд 88 одамга мослаб ишланган. Поездни ишлаб чиқишга 13 миллион АҚШ доллари сарфланган.



Юқорида кўрсатилган сумма ичига ётоқ жой ва овқатланиш ҳам киритилган бўлиб, менюда кўрсатилмаган ўзгача таомларга ҳам буюртма бериш мумкин. Гужуротдан ўтаётганда йўловчиларнинг спиртли ичимликларни ичиши маън этилади. Сабаби, Ҳиндистоннинг фақатгина ушбу минтақасида спиртли ичимликлар ичиш қатъий маън этилган. Ҳар бир станцияда тўхттаганда поезд йўловчиларнинг хоҳишига қараб кун давомида туриши ҳам мумкин. Чунки, улар саёҳатга чиқишади.

Ислам Матеков.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Физикалық имканияты шекленбегенлер ушын өмир бәндиргиси

Физикалық имканияты шекленбегенлер ушын өмир бәндиргиси

    Өмир - бул басып өткен жолымыз, тарыйхымыз, ертеңги киятырған нурлы келешегимиз ҳәм имканиятларға толы бүгинги

Қарақалпақстанда қаўын өсириўшиликтиң қысқаша тарийхы

Қарақалпақстанда қаўын өсириўшиликтиң қысқаша тарийхы

    Қарақалпақстан – палыз егинлери, соның ишинде, қаўын өсириўшилик бойынша тийкарғы үлкелердиң бири. Республикамыздың жери, климат

Қарақалпақстанда және бир жөнелис бойынша жолаўшы поездының қатнаўы жолға қойылмақта

Қарақалпақстанда және бир жөнелис бойынша жолаўшы поездының қатнаўы жолға қойылмақта

    Қарақалпақстан Республикасының Мискин, Төрткүл, Елликқала районлары халқына еле де көбирек темир жол хызметлерин көрсетиў мақсетинде