Telegram karinform

Сиёсат

  • 07.12.2018 11:48
  • 1487

O’zLiDeP фаоллари Нукус Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун хайрия тадбири ташкил этди



O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 3- декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида Нукус Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида хайрия тадбирини ташкиллаштирди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари, Чимбой ва Қонликўл туманидан тиббиёт соҳаси вакиллари, тадбиркор аёллар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Мақсад эса меҳр ва эътиборга муҳтож, кўнгли яримта аёлларнинг кўнгилларини шод этиш, ҳурсанд қилишдан иборат. Давлатимиз томонидан ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб келинмоқда деди – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Юсупова.
Президентимизнинг айнан 2017-йил 1-декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, унда юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам жамиятда фаол иштирок этиши учун кенг имконият яратилди.
Бугунги кунда ушбу Мурувват уйида республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидан 250 нафар аёл яшайди ва унга 134 нафар ишчи ходимлар ушбу аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Хайрия тадбир давомида тегишли ҳамкор ташкилотлардан келган вакиллар ўзларининг совғаларини топширишди ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг талаба ёшлари ўзларининг концерт дастурларини ҳавола этишди.







O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими Асем Сиримбетова
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Лаўазымлы шахслар тәрепинен пуқаралардың мүрәжатларын қабылламаў жуўапкершиликке себеп болады

Лаўазымлы шахслар тәрепинен пуқаралардың мүрәжатларын қабылламаў жуўапкершиликке себеп болады

    Ҳәкимшилик жуўапкершилик ҳаққындағы кодекстиң 43-статьясына бола, физикалық ҳәм юридикалық шахслардың мүрәжатларын қабыллаў ҳәм көрип шығыўды

Коррупция ҳаққында хабар берген шахслар хошаметленеди

Коррупция ҳаққында хабар берген шахслар хошаметленеди

    Министрлер Кеңесиниң 2020-жыл 31-декабрьдеги 829-санлы қарарына муўапық, коррупцияға байланыслы ҳуқықбузарлық ҳаққында Бас прокуратура, Мәмлекет қәўипсизлик

Кимлерге грипп тез жуғады?

Кимлерге грипп тез жуғады?

    Грипп жуқтырыў ҳәм оның аўыр белгилерин бастан өткериў қәўпи жоқары болған ҳәм мәўсимнен алдын емленетуғын