Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим йўналиши талабаси Нурмухан Жубатқанов Қозоғистон Республикасининг «Ерен енбеги ушын» («Алоҳида меҳнатлари учун») медали билан тақдирланди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Алибек Қудайбергенов маълум қилди.
Қозоқ халқининг куй санъатини ривожлантириш ва кенг тарқалишига катта ҳисса қўшгани учун қорақалпоғистонлик ёш истеъдод эгаси ушбу унвонга муносиб деб топилди.
24-ноябрь куни юртдошимизга мазкур медаль тантанали равишда топширилди.
Маълумот учун, Нурмухан Жубатқанов 2017 йил Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида бўлиб ўткан «The Spirit Of Desht-I-Kipchak» халқаро танловида 38 давлат иштирокчилари ўртасида 2-ўринни эгаллаган эди.
Қозоғистон Республикасининг «Ерен енбеги ушын» медали 1993 йилдан буён иқтисодиёт, жамият қурилиши, илм-фан ва маданият, шунингдек, давлат бошқаруви соҳасида намунали фидокорона меҳнат қилиб келаётган фидоий инсонларга берилади.
Ислам Матеков.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz