Telegram karinform

Жәмийет

  • 24.08.2017 15:31
  • 1913

Иммунитетингизни нима пасайтиради?



Витаминлар ва витаминларга бой таомларни тез-тез истеъмол қилсангиз ҳам, гоҳида иммунитетингиз пасайиб кетадиган ҳолатлар ҳам бўлади. Нима учун бундай бўлади, дея ўйлаб кўрганмисиз?
1. Уйқунгиз яхши бўлмаса: Сиз ухлаётган пайтингизда иммун тизимингизнинг бактерия ва вирусларга қарши курашадиган қисми ишга тушади. Агар яхши ухлай олмасангиз, бу тизим ёмонлашади. Иммун тизимингизнинг яхши ишлашини хоҳласангиз, кунига 7-8 соатдан кам ухламанг.
2. Ўтириб ишлайдиган бўлсангиз: Жисмоний ҳаракатнинг кам бўлиши иммунитетни пасайтиради. Айниқса, кун давомида ўтириб ишлайдиган ходимларнинг иммут тизими кучсиз бўлади. Спорт билан шуғулланмайдиган одамлар спорт билан шуғулланадиганларга қараганда 42% узоқ вақт касал бўлади. Кунига бирнечта машқ бажаришни одатга айлантиринг.
3. Ёлғизлик: Сиз вақтингизни узоқ вақт ёлғизликда ўтказсангиз, организмингиздаги норадреналин гормонининг миқдори ортади. Бундай ҳолатда у иммун тизимингизга зарар етказади.
4. Шокга тушиш: Агар шок ҳолатига тушиб, ондан чиқа олмасангиз, сизнинг иммун тизимингиз сиз билан бирга кучсизланади. Шок ҳолатига тушганда одамларнинг касаллик юқтириши ортади.
5. Ёғли таомлар: Ҳар кунги озиқ моддалар орасида ёғли таомлар бўлмагани маъқул. У сизнинг иммунитетингизни пасайтириб, касаллик олиб келади.
6. Спиртли ичимликлар: Спиртли ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш оқ қон таначаларининг фаолиятини ёмонлаштириб, вирус ва бактериялар билан курашишда салбий таъсир қилади.
7. Яқин инсонларингизнинг кучсиз иммунитети: Одамлар узоқ вақт бирга яшаса, уларнинг иммун тизими ҳам бир хил даражада бўлади. Буни уйда бирга қиладиган ишларингиз билан боғлаш мумкин. Масалан: овқатланиш, кийиниш, ўзига қараш. Агар яқинларингизнинг иммунитети паст эканини сезсангиз, кундалик одатларингизни яшхи ўрганиб чиқишингиз керак.
8. Антибиотиклар: Антибиотикларни фақат зарур бўлганда фойдаланиш керак. Улар сизнинг иммун тизимингиз ва бактериялар ўртасидаги алоқани бузади. Шу туфайли, антибиотиклар касаллик билан оператив турда курашишда яхши натижа беради. Аммо, антибиотиклар иммун тизимини кучсизлантиради.

Ислам Матеков.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

ЎҒЛИМ, УНУТМАГИНКИ, ВАТАН ШАЪНИ ОРИНГДАН УЛУҒ...

ЎҒЛИМ, УНУТМАГИНКИ, ВАТАН ШАЪНИ ОРИНГДАН УЛУҒ...

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 76 йиллигига бағишланади(Мазкур воқеа Қодир бобонинг ўғли – Одамбой Қодиров...

ТЕНГ ҚАДАМЛАР

ТЕНГ ҚАДАМЛАР

—Ойгул, шошма қаёққа кетаябсан?—Мусиқа тўгарагига.—У ерда нима қиласан?—Доира чалишни ўрганаябман.—Жиннимисан, доирани ўғил болалар чалишадику?Бежизга мақоламизни бу...

Институт талабаси 400 минг сўм стипендиясини “Меҳp-шафқат ва саломатлик” жамғаpмасига ўтказди

Институт талабаси 400 минг сўм стипендиясини “Меҳp-шафқат ва саломатлик” жамғаpмасига ўтказди

Замонлар синовини синдирган меҳр-оқибат ва меҳр-шафоат туйғуси ҳамон мудроқ қалбларни уйғотиб, ирода ва куч-қудрат бахш этиб...