
Шу йилнинг 22 август куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Медиа-холл залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз» танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.
Танловга ҳужжат топширган қорақалпоғистонлик журналистлардан қуйидагилар ғолиб деб топилди:
Телевидение ва радио ижодкорлари материаллари бўйича: 3 ўрин «Ўзбекистон» радиоканалининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича мухбири Дониёр Искандаров;
Кино санъати асарлари бўйича: 1 ўрин Қорақалпоғистон Республикасидан сценарий муаллифи, Бахтияр Мадияров.
Ислам Матеков.