Қорақалпоғистонлик ёш олим, айни пайтда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти таянч докторанти Реймов Маманбек Полатович қишлоқ ва сув хўжалиги йўналиши бўйича Президент стипендияси совриндори бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маманбек Реймов ҳозирда “Геоахборот технологиялари базасида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш учун Оролбўйи экотизимини тадқиқ қилиш” мавзусидаги илмий иш устида изланишлар олиб бормоқда.
У Erasmus Mundus “Casia” лойиҳаси гранти соҳиби бўлиб, Голландиянинг Вегенинген университети “Атроф-муҳит муҳофазаси” мутахассислиги бўйича халқаро магистрлик даражасига эга.
Темпус ГЕ-УЗ “Геоинформатика: Ўзбекистонда барқарор ривожланишга эришишни таъминлаш” лойиҳасининг 2014-2015 йиллардаги менежери, Эразмус Мундус “ТИМУР” лойиҳаси грантининг 2017 йилги ғолиби.
1 та ўқув қўлланма, 1 та методик кўрсатма ҳамда 14 та илмий мақола ва тезислар муаллифи.
Ислам Матеков.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz