Telegram karinform

Иқтисодиёт

  • 17.01.2019 10:59
  • 1635

Солиқ органлари – солиқ тўловчининг энг яқин кўмакдошидир


Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси бугун кун сайин ҳар бир жабҳада ўз тасдиғини топаётир. Айниқса, солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай, асосийси соддалаштирилган, солиқ юки пасайтирилган тизимни жорий этиш энг долзарб вазифалардан бири бўлиб келди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 508-сонли Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4086-сонли қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламаллар бўлиб хизмат қилаётир.
Мазкур ҳужжатлар билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар мамлакатни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган энг муҳим вазифаларнинг ҳуқуқий асослари бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.
Жумладан, ушбу қонун ҳужжатлари билан иш берувчилар томонидан ходимларига иш ҳақи беришнинг конверт усулига чек қўйиш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш фонди билан боғлиқ солиқ юки кескин камайтирилиб, фуқароларнинг Пенсия жамғармасига 8 фоиз миқдоридаги суғурта бадали тўлови бекор қилинди. Ягона ижтимоий тўловининг амалдаги 15 ва 25 фоизлик ставкалари 12 фоизгача пасайтирилади (бюджет ташкилотлар, давлат ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан ва ундан кўп бўлган корхоналар бундан мустасно) ҳамда ходимларнинг даромадлари ошиб бориши билан солиқ ставкалари хам ошишини кўзда тутувчи мантиқсиз ҳамда солиқнинг рағбатлантириш принципига қарама қарши бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 4 поғонали 0, 7,5, 16,5 ва 22,5 фоизлик прогрессив шкаласи бекор қилинди ҳамда унинг ўрнига ягона 12 фоизли ставка белгиланди.
Эътиборлиси, солиқ ҳисоботлари соддалаштирилиб, “солиқ тўловчи фақат ўз вақтида солиғини тўлаш керак” принципидан келиб чиқиб, ҳисоботларга иловалар фойда солиғида 7 та (9 та қолди)га, ягона солиқда 6 та (7 та қолди)га ҚҚСда 4 та (5 та қолди)га ва мол-мулк солиғидан 2 та (6 та қолди)га камайтирилди.
Шу билан бирга, соддалаштирилган ягона солиқ тўлови режимида солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқига эга бўлишнинг амалдаги мезонларига ўзгартиришлар киритилиб, 2019 йил 1 январдан бошлаб, солиқ давридаги товар айланмаси (ялпи тушум) 1 миллиард сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар ягона солиқ тўлови режимида солиқларни тўлашни танлаш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилди.
Солиқ давридаги ялпи тушуми бир миллиард сўмдан ошадиган юридик шахслар эса бюджет ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармаларига Солиқ кодексининг 23-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган умумбелгиланган тартибдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашлари белгилаб қўйилди.
Хусусан, қурилиш ташкилотлари 8 фоизлик ставкада, чакана, улгуржи, шунингдек, улгуржи-чакана савдо корхоналари 6 фоизлик ставкада, умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари 10 фоизлик ставкада, касбий хизматлар кўрсатадиган юридик шахслар 15 фоизлик ставкада, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қиладиган юридик шахслар, ўзининг ишлаб чиқариш маҳсулотлари бундан мустасно 4 фоизлик ставкада ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги бошқа юридик шахслар 7 фоизлик фарқланган ставкада қўшилган қиймат солиғини тўлаши мумкин бўлади.
Мухтасар айтганда, солиқ органлари ходимлари солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектларини текширувчи орган эмас, балки уларга кўмакчи бўлишни ўз олдига мақсад қилмоқда. Зеро, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ҳаётий тамойил асосида иш юритиш энг долзарб вазифалардан биридир.

Давронбек БАБАЖАНОВ,
Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи.


Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Нукуслик блогерни нима сабабдан ИИБга олиб кетишган эди?

Нукуслик блогерни нима сабабдан ИИБга олиб кетишган эди?

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспектори сафдор И.Реймбаев 2019 йилнинг 13 декабрь...

Қорақалпоғистондаги иқтисодий судлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини кенг муҳокама қилишда қандай ишлар амалга оширилди?

Қорақалпоғистондаги иқтисодий судлар томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини кенг муҳокама қилишда қандай ишлар амалга оширилди?

Суд – жамиятда қонун устуворлиги ва адолат барқарорлигини таъминловчи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилувчи,...

Қорақалпоғистонлик журналист ва блогерларнинг Фарғонага саёхати ташкил қилинди

Қорақалпоғистонлик журналист ва блогерларнинг Фарғонага саёхати ташкил қилинди

16 ноябрь куни қорақалпоғистонлик ёшлар, журналист ва блогерларнинг Фарғона вилоятига саёхати ташкил қилинди, дея хабар қилди...