O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Бабашев иштирокида “Президентимиз мурожаатномаси – ёшлар нигоҳида” мавзусида Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг оммага айниқса талаба ёшлар орасида муҳокама қилиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш мақсадида олий таълим муассасаларида талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, тегишли соҳа вакиллари, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда асосан Президентимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар барча соҳалар сингари ёшлар билан ишлаш масаласига ҳам катта эътибор қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлиги қайд қилинган.
- Айни пайтда мамалакатимиз аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этадиган ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, шу орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш кераклиги бўйича масалалар айтиб ўтилди деди – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қутлимурат Бабашев.
Айнан жорий йилда ушбу жамғарма учун 2 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш ва шу орқали 50 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш, ёшларимизнинг турли радикал ва зарарли ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик ишларни янада кўчайтиришимиз кераклигини таъкидлаб ўтди.
Қорақалпоқ давлат университети ва Нукус давлат педагогика институтида ўтказилган мулоқотда талаба ёшлар депутатлик масъулият ва депутатнинг фаолияти ва тадбиркорлик соҳаларда ўзларини қизиқтирган саволларига депутат томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Қолаверса Қорақалпоқ давлат университети талабаси А.Сабирбаев инновациялар, инвестициялар ва иқтисодиёт бўйича чет эл тажрибали мутахассислари иштирокида мастер-класслар ташкил этиш бўйича ўзининг фикрини билдириб ўтди.
Тадбир давомида иштирокчилар мамлакатимиз раҳбарининг парламентга мурожаатномасида барча соҳа ва йўналишлар бўйича ўртага ташланган масалалар авваломбор ватанимиз келажагига дахлдорлиги билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмаганини бу эзгу мақсадлар “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этганлиги билан аҳамиятлидир.
Тадбир якунида энг фаол иштирок этган талаба ёшларга партия томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик савғолари топширилди.