Чеченистон етакчиси Рамзан Кадиров РФ президенти Владимир Путинга Мьянмадаги мусулмонларга кўрсатилаётган зўрликни айблагани учун миннатдорчилик билдириб, дунё аҳлини бунга бефарқ бўлмасликка чақирди, дея хабар тарқатди Life.ru нашри.
Бирнеча марта президентимизнинг ҳалол сарбози эканлигимни аййтган эдим. Олий бош қўмондоннинг ҳар қандай буйруғини бажаришга вва бу йўлда ўз жонимдан воз кечишга ҳам тайёрман. Менинг гапимни бурмалаб, бегуноҳ одамларнинг ўлимини кулгу қилганлар маънавий томондан чарчаган, - деб айтиб ўтган Кадиров Телеграм тармоғидаги каналида.
Кадиров Мьянмадаги қонли қирғин пайтида ҳеч нарса қилмай, қараб турган оммавий ахборот воситаларини айблаб, «агар Росссия қирғин солаётган ўша шайтонларни қўллаб-қувватласа, мен Россиянинг позициясини маъқулламайман» деган эди. Чеченистон етакчисининг бу гапини айрим ОАВлар «Кадиров Россияга қарши чиқмоқчи» дея бурмалаган эди.
Рамзан Кадиров Мьянмадаги қирғинбаротга дунё жамоатчилигининг жим қараб турганини танқид қилди:
«Оддий халқ катта сиёсий ўйинларнинг қурбони бўлиб қолади. Мамлакат етакчилари эса – бу ўйинларнинг асири. XXI асрда давлатлар, ҳукуқни муҳофаза қилиш органлари, дунёда тинчликни қўллаб-қувватлайдиган йирик ташкилотлар бу қонли қирғинга, инсон ҳуқуқларининг бузилишига кўз юмиб ўтирмоқда».
Ислам Матеков.