Telegram karinform

Сиёсат

  • 06.03.2019 16:04
  • 1384

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов сайловчилар ҳузурида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов сайловчилар ҳузурида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O’zLiDeP фракцияси аъзолари жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида депутат З.Ханиязов Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ тумани сайловчилари билан учрашди.
Жумладан Қонликўл туманидаги “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғини ва “Наврўз” овул фуқаролар йиғинидаги халқ билан мулоқот қилишди.
Юзма-юз мулоқот ва суҳбат жараёнида фуқаролар томонидан ичимлик сувининг танқислиги, ўз томорқалари учун сув чиқариш учун ариқни тозалашда техниканинг йўқлиги, ички йўлларнинг таъмир талаблиги ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Айни пайтда ушбу “Жайхун” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг 454 нафар аҳоли яшаб келмоқда. Бундан ташқари уй атрофидаги томорқа ерларимизни суғориш суриш учун ариқларни тозалашда техниканинг ҳам йўқлигини айтиб мурожаат қилишди.



Юқорида кўтарилган ҳар бир мурожаат бўйича ушбу ҳудудга жавобгар сектор вакиллари ўз зиммасига олди.
Қолаверса халқ вакили З.Ханиязов бошқа муаммоларни ҳам жойига бориб ўрганди ва муаммони бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар боғланиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юборилди. Ҳозирда ушбу муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари депутат тумандаги умум таълим мактабларининг спорт заллари, туман тиббиёт муассасаларига ташриф буюриб, улар билан мулоқот қилишди.
“Жайхун” МФЙдаги 1 гуруҳ ногирони фуқаро М.Надиров, “Наврўз” ОФЙдаги болалигидан ногирон Р.Аяпбергенов ва “Қонликўл” шаҳарча фуқаролар йиғинидаги болалигидан ногирон М.Юлдашеваларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларга ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ногиронлик арабачалари топширилди.
Қолаверса партияга янгидан аъзолар қабул қилинди ва партиянинг энг фаол хайрихохларига ташаккурномалар топширилди.
Social

Усыныс етемиз

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Жаңа жасалма интеллект модели өтирик сөйлеў ҳәм адамларды шантаж етиўди үйренди

Уқсас жаңалықлар

Буннан былай блогерлер 2 категорияға ажыратылмақта – блогер ҳәм инфлюенсер. Oлардың өзгешелиги неде?

Буннан былай блогерлер 2 категорияға ажыратылмақта – блогер ҳәм инфлюенсер. Oлардың өзгешелиги неде?

    Өткен ҳәптеде Олий Мажлис Нызамшылық палатасында болып өткен дөгерек сәўбетинде онлайн-платформалар бойынша нызам жойбары ҳаққында

Не только мечтать, но и действовать. Вместе – крепкая семья

Не только мечтать, но и действовать. Вместе – крепкая семья

    Рашид Ержанов и Амангуль Сейтмуратова готовятся отметить никелевую свадьбу, они вместе уже 12 лет. Семью

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығының орынбасары сайланды

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығының орынбасары сайланды

    Усы жылдың 18-октябрь күни Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң гезексиз отыз жетинши сессиясы болып өтти. Бул