Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни тизимли йўлга қўйиш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, ўсиб келаётган ёш авлодни зарарли одатлардан асраш ҳамда ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва бошқаларда жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 январьдаги «Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарор асосида аҳолининг ёшига қараб, умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган «Алпомиш» ва «Барчиной» тестларининг аҳолининг кенг қатламлари ўртасида мусобақа тарзида доимий равишда ўтказилишини ташкил қилиш белгилаб берилди.
Шу муносабат билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари иштирокида «Алпомиш» ва «Барчиной» тестлари ташкил этилди.
Нукус шаҳридаги марказий «Турон» стадионида шу йилнинг 7 апрель куни институтнинг эркак ўқитувчилари «Алпошиш» махсус тестлари, 14 апрель куни эса аёл ўқитувчилари «Барчиной» махсус тестларини топширди.
Махсус тест жараёнларини институтнинг жисмоний маданият факультети факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси профессор-ўқитувчилари назорат қилиб борди.
Тест якунлари бўйича ғолиб ва совриндорларнинг III, II, ва I даражали кўкрак нишонлари билан рағбатлантирилиши ташкил этилади.
Ислам Матеков.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz