Telegram karinform

Жәмийет

  • 16.09.2017 13:42
  • 4819

Соч нимага оқаради?



Инсонларнинг соч оқариши сочнинг рангини шакллантиришга ёрдамлашадиган меланин пигментининг ажралиши билан тиғиз боғлиқ. Меланинни меланоцит деб номланувчи ҳужайралар ишлаб чиқаради. Улар сочнинг асосий қисмида тўпланади. Сўнг меланин сочнинг ўсишига кўмаклашувчи ҳужайра кератиноцитга берилади. Уларнинг ўз вазифасини уддалай олмай қолишига сабаб бўладиган бирнечта факторлар мавжуд:
- Меланоцитлардаги водород пероксидлари юзага келтирувчи ферментларнинг иш фаолияти бузила бошлайди;
- Водород пероксиди меъёрдан ортиқ йиғилиб қолиб, меланиннинг пайдо бўлиши учун зарур бўлган тирозиназ ферментини ишдан чиқаради;
- Улар билан бирга бирнечта протеинлар ўз фаолиятини тўхтатади. Яъни, меланоцитдан кератиноцитга меланинни етказиб берувчи протеин фаолияти бузилади. Меланиннинг зарур қсми ажралиб чиқарилмагач соч оқара бошлайди. Шу билан бирга, уларнинг тузилиши ҳам ўзгаради.
Оқарган соч ҳужайралари тез ажралади. Айниқса, асосидаги ҳужайралар фаол бўлади. Қийинчиликка учраганда, тушкун ҳолатларда инсон организмидаги водород пероксиди меъёрдан ортиқ ажрала бошлайди. Аммо, у сочнинг ҳаммасини оқартишга кучсизлик қилади. Шу туфайли, 5 дақиқа ичида сочнинг оқариши мумкин эмас.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Аралға қуйылыўы керек болған суўлар қай жерге ағызылмақта?

Аралға қуйылыўы керек болған суўлар қай жерге ағызылмақта?

Өзбекстан Миллий мәлимлеме агентлигиниң хабаршысы Есимқан Қанаатовтың «Оролга қуйилиши керак бўлган сув қаерга оқмоқда ёхуд сув...

Лобановнинг «айёрона» режаси ёхуд терма жамоа имижи ҳақида икки оғиз (фельетон)

Лобановнинг «айёрона» режаси ёхуд терма жамоа имижи ҳақида икки оғиз (фельетон)

Айтганча, нимага ҳеч ким Ўзбекистон терма… э, тфу, Бабаян миллий терма жамоаси ҳақида ёзмаяпти?Уйғонинглар, ҳурматли журналистлар....