Барчамизга маълум, Жорий йилнинг 19 март куни Мухтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида китоб мутолаасига қизиқишини ошириш масаласи кенг муҳокама қилинган эди.
Йиғилишда Президентимиз ҳар бир раҳбар ўз шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бундай эзгу ташаббус китобхонликни ривожлантиришга хизмат қилиши, фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлаган эди.
Президентимизнинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда жорий йилнинг 5 апрел куни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қораўзак туман Кенгаши раиси А.Гулимбетов ва Халқ депутатларни Қораўзак туман Кенгаши депутати М.Гулимбетовлар тумандаги 2-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабига бадиий китоблар совға қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Айшолпан Оразимбетова хабар берди.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz