Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши томонидан «XXI аср аёли» кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичи ўтказилди. Танловни ЎзМТДП Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуратов олиб борди.
Танловнинг ҳудудий босқичлари ғолиблари «Партия менинг тақдиримда», «Агар мен депутат бўлсам...» сингари шартларда ўзларининг иқтидори ва маҳорати, сиёсий етакчилик қобилиятларини тўла намоён этиб беришди. Учинчи, асосий шартда барча иштирокчилар Ўзбекистон Республикасида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатлари ҳамда ЎзМТДП Дастурини такомиллаштириш юзасидан таклифлар бўйича тақдимотларини ўтказишди.
Танлов якунида барча шартлар бўйича юқори натижаларга эришган, Қорақалпоғистон Республикасидан Элликқалъа санъат ва педагогика коллежи ўқитувчиси Шарипова Шаҳноза 1-ўринни эгаллади ҳамда қимматбаҳо совға ва диплом билан тақдирланди.