
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мажмуасининг 2017 йил 11 июльдаги 67/1-сонли хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида «Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола» кўрик-танлови эълон қилинади.
Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишланган кўрик-танловга 2016-2017 йилларда республикамиз ҳамда хориж газета ва журналларида, интернет нашрларида эълон қилинган материаллар 2017 йилнинг 31 декабригача қабул килинади.
Кўрик-танлов ғолиби махсус диплом ва 1-ўрин ғолиби энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида, 2-ўрин ғолиби энг кам ойлик иш ҳақининг 75 баробари, 3-ўрин ғолиби энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Кўрик-танловга юборилган материалларга қўйидагилар илова қилинади:
• Муаллиф ҳақида маълумотнома;
• Муаллифнинг турар жойи ҳақидаги маълумотлари, уй ва иш жойи телефон рақамлари;
• Муаллифнинг паспорт нусхаси.
Ҳужжатлар 100163, Тошкент шаҳри, Афросиёб кўчаси 1/1-уйга жўнатилиши керак.
Маълумот учун телефон рақамлари: 239-54-91
Элоктрон почта манзили: immm@mail.uz, majmua@mail.uz.
Сахибжамал Есемуратова.