Telegram karinform

Сиёсат

  • 01.07.2019 17:35
  • 1328

Олий Мажлис депутати З.Ханиязов Қонликўл, Қўнғирот ва Муйноқ туманларидаги сайловчилар билан учрашди



Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов Қонликўл, Қўнғирот ва Муйноқ туманларида бўлишди.
Даставал депутат Қонликўл туманидаги ўз сайловчилари билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирок этган Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг 19-Бишкек саммити, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашининг 5-саммити ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидан қисқача видеолавқа қуйиб берилди ва ушбу ялпи мажлисда муҳокама қилинган масалалар мазмун-моҳияти тушунтирилди.



Жумладан ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қуйиш масалаларига эътибор қаратиш кераклиги таъкидлаб ўтилди.
Учрашув давомида Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгаши депутатлари, депутатлик гуруҳи аъзолари ва туман кенгаши депутатлари фаолияти таҳлил қилиниб, туман ҳудудидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ўз сайлов округларида олиб борган ишлари, ўтказилаётган чора-тадбирлар тўғрисида суҳбат қилиниб, тегишли топшириқлар белгилаб берилди.



Жумладан “Қонликўл” овул фуқаролар йиғинида сартарашхона ёки “Ёшлар меҳнат гузари” комплексини ташкил этиш, болалар майдончаси, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ичимлик сув, кўп қаватли уйлар олдида чиқиндиларни олиб ташлаш, Ўзбекистон ва Киндикўзак кўчаси йўлларини таъмирлаш масаласи, автовокзал қуриш, текстил фабрикаси ёнидан йўловчилар учун бандирги қуриш масалалари кўтарилди.
Учрашувда фуқаролар томонидан мурожаатлар тингланди. “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар С.Палўаниязова ичимлик сув тармоғини таъмирлашда, А.Торешов эса туман тиббиёт бирлашмасига буйрак касаллиги бўйича Республика кўп тармоқли маслаҳат маркази нефрология бўлимида даволаниш учун ордер олишда амалий ёрдам сўради.
“Қонликўл” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар М.Қулмуратов ўзи яшайдиган маҳаллада сартарошхона йўқлигини, А.Утениязов бўлса ҳозирги вақтда ишсиз эканлигини мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришда , Н.Сададинова туман тиббиёт бирлашмасига юрак касаллиги бўйича Қорақалпоғистон Республикасига кардиология диспансерида даволаниш учун ордер олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.
Сайловчилар томонидан кўтарилган мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, айримларига депутатлик сўровномлар юбориш назоратга олишга келишиб олинди.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги фуқаролар С.Палўаниязованинг ичимлик сув тармоғини таъмирлаш бўйича туман сув тармоқлари корхонаси филиалига топшириқлар берилиб, бугунги кунда сув тармоғини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигини, А Торешов эса шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, буйрак касаллиги бўйича Республика кўп тармоқли маслаҳат маркази нефрология бўлимида даволаниш учун ордер олиб берилди.
“Қонликўл” овул фуқаролар йиғинидаги фуқаро М.Қулмуратовнинг ўзи яшайдиган ҳудудига сартарошхона ташкил этиб берилди. Иш сўраб мурожаат этган А.Утениязов эса мутахассислиги бўйича туман ободонлаштириш бошқармасига иш юритувчи бўлиб ишга жойлаштирилди.
Ушбу маҳалла турғуни Н.Сададинова шифокор томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси кардиология диспансерида даволаниши учун ордер берилди.
Шунингдек “Қосжап” овул фуқаролар йиғинида ичимлик сув масаласи, болалар майдончасини қуриш, “Қоразой” аҳоли пункти ҳудудида сувни тасувчи ва ўтказувчи ускуна қуриш, “Бегжап” аҳоли пункти ҳудудида жойлашган НДН-48 насосни кўчириш, натижада фермер хўжаликлари сувнинг тенг тақсимланишига эришилди.
“Жана қала” овул фуқаролар йиғинидаги табиий газ босимини яхшилаш, ҳудуддаги 11-сонли мактабгача таълим муассасасининг пол қисмини бетон қаришмасидан қўйилгани сабабли болаларнинг таълим-тарбия олиш жараёнида муаммолар келиб чиқиши ҳамда бошқада аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар ўртага ташланди, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли идора ва корхона раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Чунончи учрашув якунида 30 июнь “Ёшлар куни” муносабати билан табриклаб “Фанлар олимпиядаси” нинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 3 ўринни эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси босқичида фаол қатнашгани учун математика фани бўйича А.Чимбаев, ўзбек тили фани бўйича М.Матеновалар ҳамда Тошкент шаҳрида спортнинг “Чотакан карате до” тури бўйича Ўзбекистон кубоги якка таркиб беллашувида 2 ўринни эгаллагани учун эсдалик савғолари ва “Фахрий ёрлиқ”лар топширилди.
Бундан ташқари туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2 ва 4 сектор штаби жойлашган биноларни кўздан кечириб, секторлар фаолиятига оид маълумотлар билан яқиндан танишди.
Секторлар штаби фаолияти, аниқланган муаммолар, амалга оширилган ишлар, йўл қуйилган камчиликлар ва бажарилмаган тадбирларнинг сабабларини тизимли таҳлил қилиш ҳамда “йўл хариталари”ни шакллантиришда зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Юқоридаги қайд қилинган масалалар бўйича учрашувлар Қўнғирот ва Муйноқ туманларида ҳам давом этди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Не только мечтать, но и действовать. Вместе – крепкая семья

Не только мечтать, но и действовать. Вместе – крепкая семья

    Рашид Ержанов и Амангуль Сейтмуратова готовятся отметить никелевую свадьбу, они вместе уже 12 лет. Семью

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығының орынбасары сайланды

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси Баслығының орынбасары сайланды

    Усы жылдың 18-октябрь күни Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң гезексиз отыз жетинши сессиясы болып өтти. Бул

Пенсияны есаплаў ушын мийнет ҳақының максимал муғдары арттырылады

Пенсияны есаплаў ушын мийнет ҳақының максимал муғдары арттырылады

    «Пуқаралардың мәмлекетлик пенсия тәмийнаты ҳаққында»ғы Өзбекстан Республикасының нызамына өзгерислер киргизиў ҳаққында»ғы нызамға муўапық, 2023-жылдың 1-январынан