
«Forbes» журнали тузган шундай рейтингда Майкл Джексон биринчи ўринни банд этган. У мазкур рейтингда 5 йилдан буён биринчиликни эгаллаб келмоқда. Унинг сўнгги 12 ойдаги фойдаси 75 миллион долларни ташкил этди. Гольф қироли Арнольд Палмер 40 миллион доллар билан иккинчи, машҳур рассом-карикатурачи Чарльз Шульц эса 38 миллион доллар билан учинчи ўринни эгаллаган. Улардан кейинги ўринларда Элвис Пресли (35 миллион доллар), Боб Марли (23 миллион доллар), Том Петти (20 миллион доллар) ва Принс (18 миллион доллар) каби машҳур қўшиқчилар кўрсатиб ўтилган. Ўзлари оламдан кўз юмган бўлса ҳам, исмлари ҳанузгача фойда келтираётган машҳур шахслар қаторида Доктор Сьюз (16 миллион доллар) лақаби билан танилган ёзувчи, мультипликатор Теодор Зойс Гайзель, The Beatles гуруҳининг солисти Джон Леннон (12 миллион доллар) ва олим Альберт Эйнштейн (10 миллион доллар) ҳам бор.
Ислам Матеков.