
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги 21 кишидан иборат делегация Россиядаги ўзбек ёшлари билан учрашмоқда, деб хабар бермоқда Telegraf нашри.
Улар аввало Новосибирскда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳаёт тарзи билан танишдилар. Кейинги манзил эса Санкт-Петербург бўлди.
Очиқ мулоқот давомида 20 нафар ватандошимиз ўқишини тугатиб, Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди.
Сафар давом этмоқда.