«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси ҳузуридаги Махсус ўқув курси томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида фолият олиб бораётган «Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби» шу йилнинг 28-сентябрь куни Нукус шаҳрида жойлашган Шимолий-Ғарбий ҳарбий округида ташкил этилди, деп хабар қилди «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси ҳузуридаги Махсус ўқув курси бош мутахассиси Юлудзхон Ауезбаева.
ШГҲО хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш буйича етакчи мутахассиси Г.Хабибуллаева билан ҳамкорликда 10 жуфт ҳарбий хизматчилар оиласи ўқув курсига қамраб олиниб, 16 соат давомида оила психологияси, диний-маънавий тарбия, оиладаги ҳуқуқий муносабатлар, репродуктив саломатлик, оила бюджети ва иқтисодиёти ва оиланинг мустаҳкамлигини таъминлашда маҳалланинг ўрни каби мавзуларда профессор - ўқитувчилар томонидан интерактив усулларда дарслар ўтди. Бундан ташқари курс иштирокчиларига “Мустаҳкам оилага йўлланма” китобчаси ва “Оила сабоқлари” мобил илова тарқатилди.
Дарсларни тўлиқ ўзлаштирган ёш оила вакилларига шу йилнинг 23-октябрь куни сертификатлар топширилди.
Бундай ўқув курсилари ёшларимиз оилаларини мустаҳкамлашга, ватанимиз тараққиётига ўзининг хиссасини қушадиган авлодлар тарбиясига ўзининг ижобий таъсири кўрсатади.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz