2019-йилнинг 12-ноябрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Хайратдин Сейткамалов «Жанубий Орол бўйи шароитида йирик шохли молларнинг юрак-қон томир тизими функционал ҳолатининг хусусиятлари» мазусида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муносиб химоя қилди, дея хабар қилди филиалнинг «Ўқув ёрдамчи бўлими»нинг кабинет мудири Саламат Авезов.
Х.Сейткамаловга биология фанлари доктори, профессор, Светлана Мамбетуллаева илмий раҳбарлик қилган. Тадқиқотнинг асосий мақсади Жанубий Орол бўйи шароитида хориждан келтирилган сут ва гўшт йўналишидаги юқори маҳсулдор зотдор сигирлар ва улардан олинган бузоқларнинг юрак-қон томир тизимининг функционал ҳолатини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинги илмий янгилиги, Жaнубий Орол бўйининг ноқулай экологик шaрoитидa табиий резистентликнинг физиoлoгик aсoслaри, шунингдeк, турли ёшдаги қора-ола ва латвия қўнғир зотларига мансуб моллaр юрaгининг биoэлeктрик фaoллиги вa самарадорлик кўрсaткичлaри аниқланган. Илк бор турли ёшдаги қора-ола ва латвия қўнғир зотларига мансуб моллaрнинг ноқулай экологик омиллар таъсирида юрак-қонтомирлари тизимидаги функционал параметрлари ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари шаклланишининг мослашиш механизмлари аниқланган. Шунингдек, Жанубий Оролбўйи ҳудуди шароитларига келтирилган турли зотларга мансуб ҳайвонларнинг янги шароитга мослашиш ва зотга хос бўлган ирсий маҳсулдорлик кўрсаткичларини ҳамда олинадиган маҳсулотлар сифатини сақлаб қолишнинг оптимал меъёрлари аниқланган.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz