
2019 йил 26 ноябрь куни Қўнғирот туманида «Оила ва маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш буйича жамоат ташкилотларнинг 2019 йил октябрь-ноябрь» ойларига мўлжалланган дастурнинг 5-бўлимига асосан туман Ҳокимлиги, Маҳалла жамғармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлинмаси ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги ХТБ қарашли Баркамол авлод болалар маркази мактабида «Маҳалла менинг тақдиримда» шиори остидаги танловнинг туман босқичи ўтказилди. Ғолиблар диплом ва совғалар билан мукофотланди.


Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz