Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мусиқий таълим йўналиши талабалари Баҳадир Қуўатбаев ва Қаллибек Муҳаммеддинов шу йилнинг 4-7 январь кунлари Қозоғистон Республикаси Нур-Султон (Остона) шаҳрида ўтказилаётган V Халқаро кўп жанрли «Gloria» фестивалида иштирок этди.
МДҲ давлатларининг санъат ва маданият соҳасидаги истеъдодли ёшлари иштирок этган мазкур фестивальда Баҳадир Қуўатбаев «Ажиниёз» операсидан Ажиниёз ариясини моҳирона ижро этиб, академик вокал (соло) йўналишида гран-при ғолиби деб топилди.
Институтнинг яна бир талабаси Қаллибек Муҳаммеддинов эстрада йўналиши бўйича мазкур фестивальда 1-ўринни эгаллади.
Талаба-ёшларни фестивальга педагогика факультети ўқитувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Айгул Надирова тайёрлади.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz