Нукус шаҳар 10-сонли Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатига “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида совғалар карвонининг иккинчи босқичи етиб келди. Лойиҳа доирасидаги китоблар карвонидан Брайль ёзувида чоп этилган ўқув қўлланмалари ва жаҳон адабиёти намуналари болаларга тантанали равишда топширилди.
Таълим муассасаси раҳбари Ш.Қалилаев кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун лойиҳа раҳбарларига самимий миннатдорлик билдирар экан, тақдим этилган китоблар таълим муассасаси кутубхонаси фондини бойитиши билан бирга ўқувчиларнинг дунёқарашини юксалтиришда, таълим жараёнида юқори натижаларга эришишларида муҳим омил бўлишини таъкидлаб ўтди.
Китобларни топшириш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Азамат Бекмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бўлим мудири Р.Тангирбергеновлар иштирок этди.
Мазкур таълим даргоҳида 224 нафар ўқувчи таҳсил олишади. Улар бу каби ғамхўрликдан миннатдор эканликларини изҳор этдилар.
Ислам Матеков.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz