28 ноябрь куни Қорақалпоқ давлат университетининг мажлислар залида «Она тилим – доно тилим!» ҳафталиги доирасида «Онам каби қадрдон» мавзусида танлов ўтказилди. Танлов иштирокчилари она тилимизга бағишлаб ёзган шеърларини ўқиб берди. Танловнинг иккинчи шартига кўра, иштирокчилар ўша пайтнинг ўзида топшириқ сифатида берилган фотосуратга қараб янгидан шеър ёзди. Расмда китоблар ва кутубхона акс эттирилган эди. Талабалар мазкур шартда ҳеч қандай қийинчиликсиз, ўз қобилиятларини намоён қилиб, шеър ёзишди.
Ёзилган шеърлар ғоясининг юқорилиги ва мазмунан теранлиги, бадиийлиги, ўзига хос бадиий йўлининг шаклланганлиги, шеър матнининг услубий ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилиши ва бадиий ўқиш кўникмаси каби меъзонлар асосида баҳоланди. Мазкур танлов давомида ёзилган энг яхши шеърлардан парчаларни келтириб ўтамиз. Сиз ҳам ўқиб, баҳо беринг.
Танлов иштирокчиларига топшириқ сифатида берилган фоторасмлар
Үш китап тур қатарасы ашылып,
Барлығы да үсти-үстине шашылып,
Бир оқыўшы үш китапты оқыйтын,
Еки көзге болмаймекен қасылық.
Қорақалпоқ филологияси факультети 2-босқич талабаси Жолдасбаев Базарбай
Не деген пайызлы, неткен орталық,
Мына китаплардың барлығын көрсем,
Наўа қалдырмастан өткерип көзден,
Соқыр болыў азабына да көнсем,
Усы китапхана ишинде өлсем.
Журналистика йўналиши 3-босқич талабаси Искендеров Жахангер.
Сахибжамал Есемуратова.