Telegram karinform

Жәмийет

  • 24.09.2020 19:46
  • 1038

Ишчи гуруҳ аъзолари Хўжайли ва Кегейли туманларига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, шунингдек, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи аъзолари Хўжайли ҳамда Кегейли туманларидаги бир қатор фермер хўжаликлари далаларида бўлиб, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўрганиш ишларини олиб борди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Хўжайли ва Кегейли туманларига ташриф буюрди
Хусусан, Хўжайли туманидаги “Жангабай Жаулан”, “Бакиев Ўткир”, “Джумаш Ата”, “Ободонлаштириш” ва “Тангатаров Сахий” фермер хўжаликлари далаларида пахтадан униб чиққан мўл ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари билан банд бўлган теримчиларга меҳнат ва дам олиш учун яратилган шароитлар, бугунгидек пандемия даврида терим ишларининг санитария-эпидемиология нормаларига амал қилинган ҳолда ташкил этилиши, теримчилар билан меҳнат шартномаларнинг тузилиши, терим пулларининг ўз вақтида тўланиши ҳамда дала бошида иссиқ овқат ва ичимлик суви билан таъминланиш ҳолатларини ўрганди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Хўжайли ва Кегейли туманларига ташриф буюрди
Ҳар куни 110-130 килограммгача пахта териб келаётган илғор теримчилардан А.Жумамбетова, А.Пирниязова, С.Алимова, М.Турғанбаевларга совғалар топширилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Хўжайли ва Кегейли туманларига ташриф буюрди
Ишчи гуруҳ аъзолари, шунингдек, Кегейли туманига ҳам ташриф буюриб, тумандаги “Жузимбағ”, “Қумшунгил”, “Дослиқ”, “Қипчоқ” овул фуқаролар йиғинларидаги бир қатор фермер хўжаликларида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Хўжайли ва Кегейли туманларига ташриф буюрди
- Терим пулларидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳар беш кундан олиб турибмиз. Меҳнат шартномалари тузилган. Ҳар куни 120-130 килограммгача пахта тераман. Фермеримиз дала бошида иссиқ овқат ва ичимлик сувлари билан таъминлаб қўйибди, - дейди илғор теримчилардан бири Гулсанем Қабулова.
Ишчи гуруҳ аъзолари Хўжайли ва Кегейли туманларига ташриф буюрди
Тумандаги ташаббускор, қобилиятли ёшлар томонидан дала бошида теримчиларга маданий-кўнгилочар тадбирлар мунтазам ташкиллаштирилмоқда.

Ичши гуруҳ аъзолари илғор теримчиларга совғалар топширди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Хўжайли ва Кегейли туманларига ташриф буюрди
Ўрганиш ишлари туманлар бўйлаб давом этмоқда.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Кегейлиде адам өлими менен жуўмақланған жол-транспорт ҳәдийсеси жүз берди

Кегейлиде адам өлими менен жуўмақланған жол-транспорт ҳәдийсеси жүз берди

    Кегейли районында «Cobalt» ҳәм «Nexia-2» автомобильлери қатнасыўында жол-транспорт ҳәдийсеси жүз берди. Бул ҳаққында «Газета.uz» басылымы

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Аманбай Тлеубаевич Орынбаев

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Аманбай Тлеубаевич Орынбаев

    Аманбай Тлеубаевич Орынбаев 1979-жылы Кегейли районында туўылған. Миллети қарақалпақ. Мағлыўматы жоқары. 2002-жылы Өзбекстан Республикасы Ишки

Қарақалпақстан Республикасының турақлы халқының саны ҳаққында мағлыўматлар (Нөкис қаласы ҳәм районлар кесиминде)

Қарақалпақстан Республикасының турақлы халқының саны ҳаққында мағлыўматлар (Нөкис қаласы ҳәм районлар кесиминде)

    Қарақалпақстан Республикасы турақлы халқының саны усы жылдың 1-июль жағдайы бойынша 1 миллион 962 миллионнан аслам