Талаба – бу ўзи квартирасида макарон еб, севган қизини қимматбаҳо кафеларда ўтирғизадиган «ЖЕНТЛМЕН».
Талаба – бу ҳеч бир фанга дафтар қўймаса ҳам, 70 000 сўмга сумка кўтарадиган, ичида фақат йўл кирага етадиган 1600 сўм пулини солиш учун 50 000 сўмлик карман сотиб оладиган «КРУТОЙ».
Талаба – бу 6 ой дарс тайёрламасдан, 6 ойлик лекцияларни 6 соатда ёзадиган «ПРОФЕССОР».
Талаба – бу ҳисобида пул бўлмаса ҳам 400$ лик iPhone кўтарадиган «ОЛИГАРХ».
Талаба - бу 250 000 сўм стипендия олиш учун 7 000 000 сўм контракт тўлайдиган «МИЛЛИОНЕР».
Талаба – бу уйидан футболка, жинсида чиқиб, деканнинг олдига оқ кўйлак ва галстукда борадиган «ИНТЕЛЛИГЕНТ».
Талаба – бу қимматбаҳо бренд дўконида кўрган кийимини бозордан 70.000 сўмга арзонлаштириб оладиган «БИЗНЕСМЕН».
Талаба – бу ўзи 300 сўмлик пирожки еб, севган қизининг туғилган кунига 30 дона гул совға қиладиган «РОМАНТИК».
Интернет материаллари асосида тайёрлаган: Сахибжамал Есемуратова