Шу йилнинг 13-14 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги ЖАР спорт мажмуасида миллий кураш бўйича жамоалар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг барча минтақалари – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 14 терма жамоа иштирок этди.
Мусобақалар якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси жамоавий ҳисобда 3-ўринни эгаллади.
- Ўзбекистон кубоги мусобақаси жамоавий беллашувлар шаклида ўтказилди. Терма жамоамиз таркибида университетимизнинг кўпгина умидли спортчилари ҳам иштирок этди. Ғолибликни қўлга киритиш учун бор кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Республикамиз спортчиларининг яхши натижа қайд этишида университетимиз талабаларининг ҳиссаси катта бўлди, дейди мусобақа ғолиби, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети магистратура бўлими жисмоний маданият мутахассислигининг 2-босқич магистранти Нурсулиу Бердахова.
Мусобақага спортчиларимизни тажрибали мураббийлардан Б.Еримбетов, А.Халиков, Н.Данияровлар тайёрлади.
Ислам МАТЕКОВ.