Бугун 16 январь санасида Бердақ номиадаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Илмлар академияси ҳақиқий аъзоси, юридика фанлари доктори, профессор, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директории Акмал Холматович Саидов билан учрашув ва унинг «Ҳазрати Занги ота» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Бир неча йиллик илмий тажрибага эга устознинг яқинда «Ҳазрати Занги ота» атамасидаги китоби «Қорақалпоғистон» нашриётидан 500 нусхада нашрдан чиқди. Мазкур китобда улуғ шайх, тасаввуфнинг катта вакилларидан бири бўлган Ҳазрати Занги ота, яъни Айхожа ибн Тажхожа ҳақида кенг миқёсида айтиб ўтилган. Асарда Ҳазрати Занги отанинг маънавияти ва фаолияти, унинг фазилатлари, у ҳақидаги шеърлар ва ривоятлар, шунингдек, унинг бебаҳо меросининг Шарқда ва Ғарбда ўрганилиш масалалари таҳлил қилинган.
Шуни ҳам айтиб ўтишим керак, Занги ота қишлоғининг муносиб авлодларининг бири бўлган муаллиф Ҳазрати Занги ота ҳҳақидаги жаҳон ва юртимиз олимларининг фикрларини жамлаб, мазмунли маълумотлар билан фикр дунёмизни бойитади.
Кечага Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши бошлиғининг ўринбосари А.Ҳамраев қатнашди.
Шунингдек, кечада Бердақ миллий музейининг директори Ш.Пайзуллаева, археолог олим, Ўзбекистон қаҳрамони Ғ.Хожаниязов, Қорақалпоғистон халқ шоири Г.Аннақличева ва қўнғиротли нуроний устоз Ў.Ембергеновлар сўзга чиқиб, китобнинг аҳамияти ва унда келтирилган маълумотлар тўғрисида айтиб ўтди.
Сахибжамал Есемуратова