Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.МИРЗИЁЕВнинг 2018 йил 7 март санасидаги «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармони
тасдиқланди.
Жамиятимизда хотин-қизларнинг ўрни ва нуфузини ошириш, уларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, халқимизнинг кўп асрлик бой маънавий меросини асраб-авайлаш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги улкан хизматларини муносиб қадрлаш мақсадида юртимизнинг ишлаб чиқариш тармоқлари, тадбиркорлик, илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва бошқа соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ аёлларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди.
Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Қорақалпоғистон» телеканалининг катта муҳаррири Утениязова Алтингул Палуановна «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист», Чимбой туманидаги «Lanextrakt» қўшма корхонасининг ташқи иқтисодий масалалар бўйича директори, Қорақалпоғистон Республикаси Абдурахимова Мухайё Рахматуллаевна «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Сахибжамал Есемуратова