Шу йилнинг 23 март куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедрасида ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда тайёрланган «Ўзбекистонда журналистика таълими моделлари стратегияси: миллий ва халқаро тажриба» номли китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда университетнинг журналистика кафедраси профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилар, талабалар ва китоб муаллифларидан бири, илмий изланувчи Б.Алимов иштирок этди.
Китоб изланувчи Б.Алимов ва филология фанлари доктори Я.Маматовалар муаллифлигида чоп этилган бўлиб, унда ҳозирги глобаллашаётган дунёда олий маълумотли журналист кадрларни тайёрлаш, кўникма ва малакаларини оширишда чет давлатлар ҳамда маҳаллий тажриба тўғрисида илмий фикрлар, янгиликлар келтириб ўтилган.
Китоб тақризчиларидан бири сифатида журналистика кафедраси мудираси, филология фанлари номзоди З.Оразимбетова Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасида мамлакатимизда Журналистика ва оммавий коммуникация университетининг ташкил этилиши ва журналистларнинг олий маълумотли, етук билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун келгусида бажаралиши керак бўлган вазифаларданкелиб чиқиб мазкур китобнинг ёзилганига алоҳида урғу берди.
Тақдимотда китобнинг журналистик таълимдаги аҳамияти тўғрисида кенг муҳокамалар ва савол-жавоблар ўтказилди.
Ислам Матеков.