Telegram karinform

Жәмийет

  • 27.03.2018 12:25
  • 1970

Университетда Наврўз байрам томошалари бўлиб ўтди

Шу йилнинг 25 март санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида шарқ халқларининг янги йил байрами, яшариш ва янгиланиш аййёми – Наврўз умумхалқ байрам сайли ва томошалари бўлиб ўтди.



Табиатнинг уйғониш даври ва кун билан туннинг тенглашган вақти бўлмиш Наврўзи олам университетнинг барча факультетларининг миллий таомлар, кийим-кечаклар, ота-боболаримиз фойдаланган буюмлар, улардан мерос бўлиб, отадан-болага ўтиб келаётган урф-одат ҳамда дастурлар, миллий қўшиқ ва рақслар ифодаланган кўргазма билан бошланди. Кўргазмага ташриф буюрган халқимиз ва меҳмонлар кўп миллатли Қорақалпоғистоннинг миллий хусусиятларига гувоҳ бўлишди. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар биргаликда миллий қўшиқларни ижро этиб, йигит-қизлар миллий мусиқа асбоблари билан ўз аро баҳру-байт айтишди. Байрам томошаларига келган меҳмонлар кўргазмага қўйилган миллий таомлар – Наврўз гўжаси, сумалак, ёрма, жуери гуртик, буғдой гуртик, зағара, майсук, ийжан, тақан ва шу каби таомлардан таътиб кўришди.



Бир томонда кўргазма бўлаётган бўлса, университет спорт саройи олдида барча факультетларнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва барча ходимлари ўртасида миллий ўйинлар – арқон тортиш, кураш, тош кўтариш каби ўйинлар ўтказилиб, байрамга ката руҳият бахшида этди.
Бундан сўнг байрамнинг ҳамма кутган «Азиз Ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!» мавзусида театрлаштирилган адабий-мусиқий қисми ҳам бошланиб кетди. Унда университет ректори А.Реймов сўзга чиқиб, шарқона тақвим бўйича янги йил байрами, тинчлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик белгиси Наврўз аййёми билан барча йиғилганларни қизғин муборакбод этди. У ўз сўзида университетнинг шу кунгача қўлга киритган ютуқлари тўғрисида айтиб ўтиб, бундай ютуқларнинг бундан кейин ҳам кўп бўлиши учун ҳар биримиз аянмай меҳнат қилишимиз зарурлигини таъкидлади.
Сўнгра театрлаштирилган байрам томошалари Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ижросидаги «Наврўз келди» мавзусидаги болалар қўшиғи билан бошланди. Байрам совғалар билан гўзал. Ўз талант ва қобилиятларини намоён қилиб, халқнинг олқишларига муяссар бўлган бу кичкина қалб эгалари университет ректорати томонидан тайёрланган байрам совғалари билан тақдирланди.



Байрам томошасига йиғилган халқимиз университет талабалари ижросидаги «Қиз узатиш тўйи» мавзусидаги фольклор бўлимини томоша қилиб, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган қиз узатиш дастури, ундаги қизиқарли ўйинлар, баҳру-байт айтишувлар ва урф-одатларга гувоҳ бўлишди.
Қорақалпоғистон – кўп миллатли маскан. Бу ерда қадимдан турли миллат вакиллари тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшаб келган. Наврўз дўстлик, осойишталик байрами бўлганликдан, байрам томошаларида туркман, қозоқ, кореец, рус халқларининг миллий қўшиқлари, рақслари ижро этилди. Ушбу бўлим якунида янграган «Лазги»га барча йиғилганлар рақсга тушиб, кўнгилларини хушнуд этди.
Университетда ўқиб таълим олаётган талабалар нафақат илм-фан соҳасида, балки спорт соҳасида ҳам сезиларли ютуқларни қўлга киритиб келмоқда. Байрам томошаларида жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон биринчиликларида совринли ўринларни эгаллаб, университетимиз ва мамлакатимиз фахрига айланган спортчи ёшларнинг чиқишлари ҳаммага кўтарингки кайфият баҳшида этди.



Наврўз таоми, албатта, сумалак ҳисобланади. Томошага ташриф буюрган меҳмонлар ва халқимиз ушбу таомдан таътиб кўриб, яхши тилакларини билдиришди.
Байрам томошалари университетнинг «Ҳурлиман» халқ ансамбли ва мамлакатимизнинг ёрқин санъат намоёндалари ижросидаги қўшиқ ва рақслар билан давом этди.
Хуллас, университетда ўтказилган Наврўз байрами халқимизнинг кўнгилларини кўтариб, ҳамжиҳатлигини яна бир бора намоён этди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz

Ислам Матеков.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Жәмийетлик баслама: 25-февральды қарақалпақ миллий тағамы жүўери гүртик күни деп жәриялаў усыныс етилмекте

Жәмийетлик баслама: 25-февральды қарақалпақ миллий тағамы жүўери гүртик күни деп жәриялаў усыныс етилмекте

    «Facebook» социаллық тармағының қарақалпақ сегментинде өзиниң тарийх, этнография, мәденият ҳәм көркем өнер ҳаққындағы топлаған материаллары,

17-ноябрь – Халықаралық студентлер күни

17-ноябрь – Халықаралық студентлер күни

    Студентлик – алтын дәўир. Өйткени, бул жаслық жигер, илҳәм-йош, қуўанышқа толы өмирдиң бир мәўрити болып

«Арбашы» аўылында 10-класс оқыўшылары бес жаслы баланы суўдан аман алып қалды

«Арбашы» аўылында 10-класс оқыўшылары бес жаслы баланы суўдан аман алып қалды

    Нөкис районындағы 7-санлы улыўма орта билим бериў мектебиниң 10-класс оқыўшылары Қуўаныш Хошмуратов ҳәм Саламат Ибрайымов