Мазкур йилнинг 28 март санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедрасида журналистика мутахассислиги талабалари билан учрашув кечаси ўтказилди.
Учрашувни кафедра мудираси ф.ф.н. Злиха Оразимбетова олиб борди. Қонликўл тумани ҳокимининг ўринбосари Абдикаримов Қуралбай Оринбаевич тумандаги ижтимоий ва иқтисодий йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳақида баёнот ясади.
Учрашувда Қуралбай Оринбаевич бир томонини Амунинг ҳосиятли суви, иккинчи томонини номи тарихга кирган Мамийнинг кенг даласи билан туташган Қонликўл ҳақида гапириб берди. Шунингдек, туманда амалга оширилаётган тадбирлар ва истиқболли режалари ҳақида ҳам айтиб ўтди. Айниқса, Қонликўл тумани ҳокимлигининг qonlikol.rk.uz расмий веб сайти, http://kanews.uz янгиликлар портали ва http://business-portal.uz инвестицион портали тўғрисида журналистика мутахассислиги талабаларига маълумот берди. Туман ҳокимининг ўринбосари журналистика мутахассислигининг талабаларини келажакда бирга ишлашишга чақирди.
Маълумот учун, яқин кунларда журналистика мутахассисиги талабаларига Қонликўл туманига медиатур ташкиллаштирилиши режалаштирилган.
Сахибжамал Есемуратова