Ўзбекистон ва Озарбайжон халқи азалдан дўст ва туғишган. Икки давлатнинг дипломатик муносабатлари 1995 йили 2 октябрь санасида расмий тарзда тузилганига қарамасдан, уларнинг дўстлик муносабатлари узоқ тарихга бориб тақалади.
1966 йили Тошкент шаҳридаги катта офат – ер силкинишидан сўнг Озарбайжон халқи биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзди.
1996 йили Озарбайжоннинг ўша вақтдаги Президенти Гейдар Алиев Ўзбекистонга сафари давомида элимизда Озарбайжон Республикасининг Элчихонаси очилди. Бундай расмий сафардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1996 йилнинг 26-27 май кунлари Озарбайжонда бўлди.
Қўшничилик, қардошлик муносабатлар давом этиб, 1997 йил 18-19 июнь санасидаги Озарбайжон Республикаси Президенти Гейдар Алиевнинг Ўзбекистонга сафари давомида давлатлар ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Бу вақтда икки қадрдон давлат 19та аҳамиятли ҳужжатга имзо чекилди.
2004 йили 23-24 март кунлари Озарбайжон Президенти Ильхам Алиев Ўзбекистонга келди ва навбатдаги учрашув ҳам дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилди.
Томонлар иқтисодий муносабатларни, товар алмашишни ривожлантириш, шунингдек, транспорт ва энергетика, маданий муносабатларни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқишди.
Бундан сўнг 2008 йили 11-12 сентябрь кунлари Ўзбекистонда Озарбайжон шоири Низомий Ганджавига ҳайкал ўрнатиш ва унинг салтанатли очилиш маросимида Озарбайжон Президентининг иштироки ва шу йилнинг 12 сентябрь санасида Озарбайжонда улуғ ўзбек шоири Алишер Навоий ҳайкалининг очилиш салтанатида Ислом Каримовнинг иштирок этиши дўстлик муносабатларини яна да мустаҳкамлади.
Мазкур икки давлатнинг, азалий қардош ва қўшни миллатнинг муносабатлари кундан-кунга мустаҳкамланиб бормоқда.
Сахибжамал Есемуратова