Бүгун 8 июль куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Фидоинг бўлгаймиз сенинг, Ўзбекистон!» атамасидаги магистрантлар ва талабаларнинг битирув кечаси бўлиб ўтди. Кечани университет ректори А. Реймов очиб берди.
Кечада Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Д.Қурбаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошлиғининг ўринбосари М. Жуманов, Ўзбекистон Қаҳрамони Ғ.Хожаниязов, университетнинг Нуронийлар кенгаши раиси Б.Абдикамалов ва ота-оналар битирувчиларни қутлади, уларнинг келажакдаги ишларида омад тилади.
Бундан сўнг битирувчи магистрантлар ва талабаларга диплом бериш маросими бўлиб ўтди.
Бу йилги ўқув йилида 41 бакалавр таълим йўналиши бўйича 1944 талаба ва магистратура бўлимининг 20 мутахассислиги бўйича 86 магистрант ўқишни битиришди.
Қувончли тарафи, шу йили магистратура бўлимининг икки нафар магистранти журналистика мутахассислиги бўйича Г.Сейтназарова ва қорақалпоқ адабиёти мутахассислиги бўйича М. Палымбетовалар Президент стипендия соҳиби бўлди. Улар шу йили магистратура бўлимини тугатишяпти.
«Бүгун магистрлик даражасини олганимдан жуда ҳам хурсандман. Бизга таълим берган устозларимга миннатдорчилигим чексиз. Келажакда илм соҳасидан бориб, жамиятимизнинг ривожига ўз ҳиссамни қўшишга ваъда бераман», деди Гүлжаҳон Сейтназарова тўлқинланиб.
Кеча сўнгида «Ҳурлиман» халқ ансамбли томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Сахибжамал Есемуратова