Telegram karinform

Жәмийет

  • 12.07.2017 16:28
  • 1847

Нукусдаги қайси кўчаларга светофор керак?



Светофор ҳаракат кўп бўладиган йўлларнинг чорраҳасига қўйилиши ҳаммамизга маълум. Пойтахтимиз Нукус шаҳрида кун сайин йўлларда ҳаракатланувчи автотранспорт қуроллари кўпайиб бораётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Шундай ҳолатда шаҳримизнинг айрим йўллари чорраҳасига светофор ўрнатилиши керак. Масалан, Эски шаҳар минтақасидаги Садраддин Айний ва Қорақалпоғистон кўчалари, 266 кичик туман тарафдаги Пиржан Сейтов кўчаси билан Ақманғит шоҳ йўли чорраҳаси, шунингдек, Пиржанн Сейтов кўчаси билан Мардлик (собиқ Орақбай Қулимбетов) кўчалари чорраҳасида светофорга муҳтожлик мавжуд. Айниқса, Пиржан Сейтов кўчасининг Эски шаҳар минтақаси томондан бошланишидан Ақманғит шоҳ йўлигача 1 академик лицей, 1 мактаб, 5 ўрта махсус таълим муассасаси, бирнечта савдо-сотиқ объектлари ва кичик бозор мавжуд, аммо, битта дона ҳам светофор йўқ. Тегишли йўл белгилари, йўл «зебралари» бўлишига қарамай, кўпчилик автомобиль бошқарувчилари уларга деярли бўйсинмасдан, тезликни меёридан оширади. Шу сабабли, ушбу кўча билан кесишадиган бошқа кўчалар (масалан, юқорида қайд этилган Мардлик кўчаси) да ҳаракатланаётган автомобильлларнинг Пиржан Сейтов кўчасига тушиши қийин бўлиб қолмоқда.



Биз номларини қайд этган бошқа кўчаларда ҳам аҳвол мана шундай. Светофор – ҳаракатларимизни тартибга солиш орқали умримизни кафолатлайди. Шундай экан, буларнинг ҳаммаси пойтахтимиз аҳолисининг омонлиги, саломатлиги учун хизмат қилади.

Ислам Матеков.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Мектеплер ҳәм бақшалардың алдында тезлик 30 километрден өтпеўи шәрт – Шавкат Мирзиёев

Мектеплер ҳәм бақшалардың алдында тезлик 30 километрден өтпеўи шәрт – Шавкат Мирзиёев

Бүгин, 11-февраль күни Президент Шавкат Мирзиёев басшылығында өткерилип атырған видеоселектор жыйналысында мәмлекет басшысы жолларда қатнаўды шөлкемлестириў...

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

«DVV International Uzbekistan» нодавлат ташкилоти Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси билан ҳамкорликда...

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Апрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Нукусда...