2018 йилнинг 14 апрел санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида филология фанлари доктори, профессор, Қорақалпоғистон Республикаси фан арбоби Қурбанбай Жаримбетовнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан «Ҳозирги қорақалпоқ адабиётшунослик илмининг сардори» мавзусида республика илмий-назарий конференция ўтказилди.
Куннинг биринчи ярмида Қурбанбай Жаримбетовнинг илмий ишлари кўргазмаси бўлди, Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган «Устоз йўли» кўрсатуви йиғилганларнинг эътиборига ҳавола этилди. Илмий-назарий конференцияни Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси К.Каримов очиб берди ва бошқариб борди.
Конференцияда Пердебай Нуржановнинг «Қ.Жаримбетов ижодида қорақалпоқ адабиёти тарихи ва адабиёт назарияси масалалари», Бахтияр Генжемуратовнинг «Қ.Жаримбетов – олим, устоз ва адабий танқидчи, публицист» мавзуларидаги баёнотлар тингланди. Сўнг машҳур жамоат арбобларидан Ш.Уснатдинов, Ф.Мўминов, Н.Айымбетовлар сўзга чиқиб, профессорни 70 йиллик юбилейи билан қутлади.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганларнинг этиборига ҳавола этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Д.Қурбаниязов иштирок этди.
Маълумот учун, Қурбанбай Жаримбетов 1948 йил Кегайли туманининг «Қизил уй» қишлоғида туғилган. 1965-1970 йиллари Қорақалпоқ давлат педагогика институти рус тили ва адабиёти факултетида таълим олган. 1985 йил «Уллы Ўатандарлық урыс жылларындағы қарақалпақ совет поэзиясы» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Олимнинг 2005 йил «XIX әсир қарақалпақ лирикасының жанрлық қәсийетлери ҳәм раўажланыў тарийхы» мавзусида ҳимоя қилинган докторлик диссертацияси қорақалпоқ адабиётшнослигида алоҳида илмий-тадқиқот йўналишига асос бўлди. 2010 йил профессор илмий унвони, 2011 йил «Қорақалпоғистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвонига эга бўлди.
Унинг кўп йиллик илмий-педагогик хизматининг натижаси сифатида «Адабиётшунослик атамаларининг русча-қорақалпоқча изоҳли луғати», «Адабиётшунослик сабоқлари», «Қорақалпоқ адабиёти» мавзуларидаги китоблари нашрдан чиқди.
Шунингдек, Н.А.Куннинг «Әййемги Грецияның мифлери ҳәм легендалары» мавзусидаги китобини қорақалпоқ тилига таржима қилган.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuzСахибжамал Есемуратова.