
Совунни ҳар мамлакатда ҳар хил атайди. Масалан, италияликлар «sapo», инглизлар «soap», французлар эса «savon» деб аташади. Бу томонидан қараганда, бизнинг тилимиздаги «совун» атамаси французлардан кириб келгандир, деб ҳам ўйлаб қоламиз.
Археологлар қазиш ишлари натижасида бундан 2500 йил аввал ёғочга ўйиб ёзилган ёзма манбада совун тайёрлашнинг технологияси ёзилган, деган фикрга келган. Унда ёғоч кулига сувга қайнатилган ёғни аралаштириб тайёрлаш усули кўрсатилган. Аммо, манбада унинг номи берилмаган.
Миср археологлари эса Ниль дарёсининг ўзанидаги қазиш ишлари натижасида совуннинг бундан 6 минг йил муқаддам пайдо бўлганлигини аниқлаган.
Сахибжамал Есемуратова.