
Аввал хабар қилганимиздек, бугун пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши раиси сайланди. Тадбирда Кенгаш раиси лавозимига Пиржанов Азиз Аяпбергеновични сайлаш масаласи кўтарилиб, йиғилганлар ва пойтахтимиз ёшлари таклифни бир овоздан маъқуллади.

Маълумот учун, Пиржанов Азиз Аяпбергенович собиқ «Камолот» ЁИҲ Нукус шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев иштирок этди.


Сахибжамал Есемуратова.