Бугун, 4 август санасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маънавият хонасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган «Фидойинг бўлгаймиз сенинг, Ўзбекистон!» шиори остида маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди. Кечани университетнинг маънавият-маърифат ишлари бўйича проректори Ҳ. Турсунбоев бошқариб борди. Кечага Ўзбекистон Республикаси Илмлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклор институти етакчи илмий мутахассиси Шомирза Турдимов, Ўзбекистон санъат ижодий уюшмаси аъзоси Маҳмуджон Ишонқулов, Ўзбекистонга хизмат кўрсатган актёр Рисқибой Алиев, Ўзбекистонга хизмат кўрсатган актриса Мадина Мухторовалар қатнашди. Илм ва маданият ходимлари эркин ва обод турмушимиз, мустақиллигимиз ва уни қўлга киритишдаги қийинчиликлар тўғрисида гапириб ўтди. Кеча сўнгида Мадина Мухторова томонидан ижро этилган қўшиқлар йиғилганларнинг эътиборига ҳавола этилди.
Сахибжамал Есемуратова