O‘zLiDeP Хўжайли туман Кенгаши томонидан “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди, дея хабар берди O‘zLiDeP Хўжайли туман кенгаши ижрочи котиби.
Танловда ишбилармон хотин-қизлар ўзларининг тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, фермерлик, ишлаб чиқарган ишланмалари билан иштирок этди.
– Корхонамизда қорақалпоқ халқининг миллий либослари, қуроқлардан ҳар хил кўрпача ва ёстиқчалар, келинлар учун бежирим кўйлаклар тикилади, – дейди танлов ғолиби “Гули” тикувчилик корхонаси раҳбари Г.Сейтназарова. – Ҳозирда 7 нафар коллеж битирувчисини доимий иш билан таъминлаганмиз. Келгусида банкдан имтиёзли кредитлар олиб, фаолиятимизни янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш ниятимиз бор. Бу каби танловлар тадбиркорлар билан тажриба алмашиш, соҳага оид билим ва кўникмаларимизни янада бойитишда жуда асқотади.
Танлов ғолиб ва совриндорлар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сахибжамал Есемуратова