O‘zLiDeP Чимбой тумани кенгаши томонидан туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида партия электорати вакиллари бўлган ишбилармон ва фермерлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Бу ҳақда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакили Г.Халмуратова ва партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман кенгаши депутатлари, тадбиркор ва фермерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда асосан 2019 йил бўлиб ўтадиган сайловларга ҳозирдан бошлаб тайёргарлик кўриш, партия электорати вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, партиянинг ғоявий мақсад ва дастурларини тарғиб этиш ишларини янада кучайтириш, тадбиркор ва фермерларни партияга кенгроқ жалб этиш ва партия ишларини янада жонлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Айниқса, партия томонидан ташкиллаштирилаётган бу каби тадбирлар тадбиркорликни янада ривожлантиришга имкон яратади ва тадбиркорларнинг тажриба алмашишларига, тадбиркорлик йўналишдаги билимларини оширишга кўмакдош бўла олади. Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жабовлар олишди. Қолаверса, тадбир якунида партияга янгидан аъзолар қабул қилиниб, партия гувоҳномалари топширилди.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz