O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 1 октябрь – ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами муносабати билан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг мажлислар залида “Устозлар сизга таъзим” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгаши депутатлари, профессор-ўқитувчилар, партия фаоллари, талаба ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу ҳақида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши партия фаоли Қ.Ўрозбаев хабар қилди.
Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан барча соҳалар сингари таълим соҳасини ислоҳ этишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Келажагимиз бўлган ёшларимизнинг билимли, етук малакали кадрлар бўлиб чиқишида ўқитувчиларнинг меҳнати катта.
Давлатимиз ўзининг ривожланиш даврида янги қадам қуйган ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” асосида барча соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Айни шу ислоҳотларнинг ютуғи, давлатимизнинг дунёдаги ривожланган давлатлар қаторида муносиб ўрин олиши энг аввало илм-фан ва таълим-тарбиянинг ривожланиши билан бу йўналишда дунё миқиёсида рақобатлаша олишимиз билан ўзаро боғлиқ.
Айни пайтда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан таълим соҳасини янада ривожлантиришга, ўсиб келаётган ёш авлоднинг маънавий ва ақлий жиҳатдан ривожлантириш, таълим сифатини янги босқичга кўтариш, ўқитувчиларнинг билим ва малакаларини педагогик тажрибасини янада ошириш мақсадида бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов.
Таълим билан тарбияни биргаликда олиб юрадиган, ёшларга таълим беришда бор куч-ғайратини шижоатини баҳшида қиладиган устозлик касбининг ўзига яраша қийинчилиги ва меҳнати бор. Касбларнинг ичидаги энг улуғ ва фидоий касб бу - устозлик касбидир.
Байрам кечаси санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан давом этди.
Сахиюжамал Есемуратова