Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Ҳайитов жорий йилнинг 19-октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг тадбиркорлари ва фермерларни иш фаолияти билан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш мақсадидаги ташрифи Чимбой туманида уюштирилди.
У ўз ташрифини Чимбой туманида қад кўтарган Қорақалпоқ халқининг мумтоз адабиёти вакиллари бўлган Кунхожа ва Бердақ Қарғабой ўғли мақбарасини зиёрат этишдан бошладилар. Сўнгра Чимбой тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида туман тадбиркорлари ва фермерлари билан учрашди. Учрашувда Туман ҳокими П.Эщанов, партиямизнинг фаоллари, депутатлари, туман вакиллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
А.Хаитов партиямизнинг асосий мақсад ва вазифалари хусусида кенг кўламда айтиб, шунингдек, тадбиркор ва фермерларнинг келгусидаги режалари билан танишди. Зарур тавсия ва таклифларини билдириб ўтди. Ташриф давомида тумандаги \"Ланэкстракт\" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг фаолиятини кўздан кечирди ва келгусидаги режалари билан яқиндан танишди, шунингдек, корхона фаолиятига доир кўрсатмалар бериб ўтди, дея хабар қилди Асем Сиримбетова.
Корхонада O\'zLiDeP Чимбой тумани Кенгаши томонидан ташкил этилган БПТ хонасини кўздан кечирди ва корхона ишчиларини партия аъзолигига қабул қилди.
У Чимбой туманига ташрифи охирида «Кенес» ОФЙдаги \"Кийикбай Мамутов\" фермер хўжалигидаги пахта даласида фермерга ҳосил ўнимдорлигини янада ошириш борасида таклиф ва тавсиялар бериб ўтди. Кейинчалик дала шийпонида ташкил этилган тадбирда фермерлар, хўжалик ишчилари ва теримчилар билан учрашди. Шу билан бирга, у қишлоқ ҳаёти билан қизиқиб, аҳоли билан яқиндан мулоқот қилди. Тадбирда бир қатор аъло теримчиларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Тадбир сўнгида теримчилар ва қишлоқ аҳолисига концерт дастури қўйиб берилди.
Сахибжамал Есемуратова