O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайтов Шўманой туманидаги тадбиркор ва фермерлар билан амалий мулоқот қилишди.
Асосан амалий мулоқот жараёнида партиямизнинг электорат вакиллари бўлган тадбиркор ва фермерларнинг манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятидаги учраётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш, электоратимиз сафларини янада кенгайтириш масалалари бўйича мулоҳозалар қилинди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Ташриф чоғида Шўманой туманидаги “Досмурза чарво” фермер хўжалигининг деҳқон ва фермерлари билан учрашди. Учрашувда асосан фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Хўжалик раҳбари Р.Самандаров ушбу фермер хўжалигида 89 гектар ер мавжуд бўлиб, асосан чорвачиликка ихтисослаштирилганлигини қайд этди. Фермер хўжалиги қошида 16 та турли хил сут маҳсулотларини қайта тайёрлаш корхонаси ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаларининг фаолият олиб бораётганлигини айтиб ўтди.
12 нафар ишчи ходим эса доимий иш билан банд эканлигини, келажакдаги режалари эса автотех хизмати ва аҳолининг саломатлиги учун аптекалар очишни ният қилиб қуйганлигини айтиб ўтди.
Бундан сўнг меҳмонлар тумандаги ҳунарманд “Матирзаева Розалия” корхонасига ҳам саёҳат уюштирди.
Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хайтов, партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Г.Халмуратова, туман ҳокимияти ва тегишли соҳа вакиллари корхонанинг иш фаолияти билан яқиндан танишди.
Ҳунарманд Олтиной опа қарийб 22 йилдан буён миллий ва замонавий услубда кийим-кечаклар, ўтовлар учун (қора уй) гиламлар, “ақ басқур”, “қизил басқур”, “кереге танғиш”, “изба-дизбе”, “упшин”, “жан бау” каби матоларни тайёрлаш ишлари билан шуғулланаётганлигини айтиб ўтди.
Ҳозирги кунда ҳунармандчиликни қизи Розалия бошқариб келаётганлигини 10 нафар коллеж битирувчиларини доимий иш билан таъминлаганлигини таъкидлаб ўтди.
Қолаверса тадбир давомида ушбу корхонада фаолият юритаётган қизлар партия сафига қабул қилинди.
Бундан кейин пахта мавсуми пайтида теримчиларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида тумандаги “Қарабайли инвест”, “Махмудов Бекполат ” ва “Мирзабеков Марқабай” фермер хўжалигидаги теримчиларга ҳормасин айтишди.
Пахта далаларида оқ олтинни териб олишда энг илғор теримчи ёшларга ташкилотчилар томонидан эсдалик савғолари топширилди.
Сахибжамал Есемуратова